Нидерландиянинг Евро-2020да порлаган икки футболчисига Ливерпуль клублари харидор
Пайшанба, 15 Июль
36813

«ПСВ» футболчилари Дониелл Мален ва Дензел Дюмфрис янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин. Евро-2020да «учар голландлар» сафида ўзини ижобий тарафдан кўрсата олган икки футболчига «Ливерпуль» ва «Эвертон» клублари харидор. 

Бу ҳақида нидерланд клуби спорт директори Жон де Йонг маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида маълум қилган. 

«Ушбу икки футболчи ҳам Мино Райоланинг мижозлари саналади. Уларга қизиқиш билдирган клублар билан музокара олиб боришга рухсат берганмиз. Улар келишувга эришса, клублар ўртасидаги масалага ўтамиз. 

Ҳозирча бирорта реал таклиф олмадик. Лекин, албатта, бу ҳолат тезда ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Футболчилар ҳеч бир клуб билан шартнома бўйича келиша олмасалар, бизга 18 июль санасига қадар хабар беришади. Аммо очиғини айтишим керакки, ҳар иккала футболчининг жамоани тарк этиш эҳтимоли жуда юқори», - деди клуб масъул ходими. 

Қанот ҳимоячиси Дюмфрисга «Эвертон»нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес шахсан қизиқмоқда. Мален эса «Ливерпуль»га кўчиб ўтишга яқин турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар