Евро-2020 ғолиби «Женоа»га ўтмоқда
Пайшанба, 15 Июль
9490

Италия миллий жамоаси билан Евро-2020 олтин медалларини қўлга киритган «Торино» дарвозабони Сальваторе Сиригу клубни тарк этиши ойдинлашган.

Sky Italy хабарига кўра, тажрибали дарвозабон тез орада «Женоа» сафига келиб қўшилади. Генуя клуби италиялик 34 ёшли голкипер билан музокара ўтказиб, деярли келишувга эришган. 

Маълумот учун, Сиригу А Серия якунланган мавсумида Турин жамоаси сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 7 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. Евро-2020да Сиригу фақат битта ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов тўп сураётган «Женоа» А Серия янги мавсуми 1-турида амалдаги чемпион «Интер» меҳмони бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар