Жоржиньо «Олтин тўп» ҳақида: «Бу мавсум ҳеч ким мендан кўпроқ соврин ютмади, аммо қанақасига ўзимни Месси, Роналду ва Неймар билан таққослай?»
Чоршанба, 14 Июль
7858

«Челси» ва Италия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жоржиньо «Олтин тўп» учун имкониятларини баҳолади.

«Ҳаммамиз ҳам орзу билан яшаймиз. Аммо гап футболда ким кучлироқ экани ҳақида кетаркан, тан олиш керак жаҳондаги энг яхши ўйинчи эмасман. Совринлар сони муҳим жиҳат деб ҳисоблайдиган бўлсак, унда бу мавсум ҳеч ким мендан кўпроқ йирик соврин ютмади. 

Аммо қанақасига ўзимни Месси, Криштиану Роналду ёки Неймар билан бир қаторда таққослашим мумкин? Улар мутлақ бошқа даражадаги кўрсаткичга эга ўйинчилардир. «Олтин тўп» ғолибини аниқлаш – қайси жиҳатлар кўпроқ инобатга олинишига боғлиқ», - дейди Жоржиньо.

Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо жорий мавсум «Челси» билан Чемпионлар лигаси ва Италия миллий жамоаси билан Евро-2020 ғолибига айланиб, бир мавсумда ушбу икки йирик совринга эга чиққан тарихдаги 10-ўйинчига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар