«ПСЖ» Доннарумма трансферини эълон қилди
Чоршанба, 14 Июль
4273

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма «ПСЖ» аъзосига айланди. 

Италиялик 22 ёшли посбон парижликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди ва 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Доннарумма «Наполи» ва «Милан» академияларида тарбияланган. У 2015 йилдан бери «россонери» асосий таркибида ҳаракат қилаётганди. 

Дарвозабон Евро-2020да Италия миллий жамоаси билан чемпион бўлди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар