Моуриньо Евро-2020да Италия ва Англиядан ҳам кучлироқ бўлган жамоани айтди
Чоршанба, 14 Июль
27305

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо якунига етган Европа чемпионатининг энг кучли миллий жамоасини айтди.

«Франция ўзининг калондимоғлиги туфайли Евро-2020да ғолиб чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. Акс ҳолда французлар жаҳон чемпионатида бўлганидек, Еврода ҳам бемалол чемпион бўлишлари мумкин эди. Уларда улкан потенциал бор. 

Бу жамоа турнирнинг энг яхши ва кучли жамоаси. Франция миллий жамоаси Англия ва Италиядан ҳам устун эди, аммо футбол уларни ҳақли тарзда жазолади», - дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда TalkSPORT.

Эслатиб ўтамиз, Франция Евро-2020 нимчоракфиналида Швейцария билан 3:3 дуранг қайд этиб, пенальтилар сериясида мағлубиятга учраганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар