УЕФА Евро-2020 рамзий жамоасини эълон қилди. Италиянинг 5 ўйинчиси таркибдан жой олган
Сешанба, 13 Июль
5537

УЕФА Европа чемпионати якунларига кўра, турнир рамзий жамоасини эълон қилди.

Унга кўра, Евро-2020 рамзий жамоасидан Италия миллий жамоасининг 5 нафар, Англиянинг 3, Дания, Бельгия, Испания миллий жамоаларининг 1 нафардан ўйинчиси таркибга киритилган.

УЕФА талқинига кўра, Евро-2020 рамзий жамоаси:

Дарвозабон: Доннарумма (Италия)

Ҳимоячилар: Уокер (Англия), Бонуччи (Италия), Магуайр (Англия), Спинаццола (Италия)

Яримҳимоячилар: Жоржиньо (Италия), Педри (Испания), Ҳойберг (Дания)

Ҳужумчилар: Стерлинг (Англия), Лукаку (Бельгия), Кьеза (Италия).

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати финалида Италия Англия устидан ғалаба қозониб (1:1, 3:2 – пенальти), турнир ғолибига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар