«Бухоро» сафига тожикистонлик ҳужумчи келиб қўшилди
Сешанба, 13 Июль
2446

Усмон Тошев қўл остидаги «Бухоро» жамоаси Про лиганинг иккинчиси қисмига тайёргарликни бошлаб юборди. 

Жамоа туркманистонлик дарвозабон Роҳат Жапаров билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик. Tribuna.uz сайтига маълум қилинишича, Усмон Тошев «Бухоро» жамоасига тожикистонлик футболчи Тоҳир Маладўстовни таклиф этган. 

22 ёшли футболчи 2019 йилда Тожикистоннинг «Барқчи» клуби сафида 22та гол билан Биринчи лигада тўпурарлик қилган бўлса, 2020 йилда Қирғизистоннинг «Каганат» ва ҳозиргача «Хўжанд» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 

Маълумот учун, Маладўстов 2020 йил Тошкентда ўтган Ўзбекистон – Тожикистон (2:1) ўртоқлик ўйинида меҳмонлар сафида қайдномадан ўрин олган бўлса-да, майдонга тушмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар