Доннарумма: «Тезкор гол синдириши мумкин эди, аммо таслим бўладиган жамоа эмасмиз»
Душанба, 12 Июль
1502

Италия миллий жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Евро-2020 финалтидан ўрин олган Англияга (1:1, пенальтилар серияси — 3:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғайриоддий нарса қилдик. Бахтлимиз. Майдоннинг ҳар бир миллиметрини бой бермасликни хоҳладик. Қандай бошлаганимизни ҳаммангиз биласиз. Бизда ажойиб жамоа бор ва ғалаба қозонишга лойиқмиз. 

Тезкор гол бизни синдириши мумкин эди, аммо таслим бўладиган жамоа эмасмиз. Осон бўлмаган, аммо ёрқин жангни тақдим қилдик. Беллашувнинг катта қисмида устунлик қилдик. Барчамиз ғалабага муносибмиз», — дея Доннарумманинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар