Доннарумма – Евро-2020 баҳслари рекордчиси
Душанба, 12 Июль
3385

Италия миллий жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма турнирнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритиш билан бирга мусобақада яна бир рекорд қайд этди.

22 ёшли италиялик голкипер турнирнинг барча иштирокчилари орасида майдонда энг кўп вақт давомида тўп сурган футболчига айланди. У Италия миллий жамоаси сафида 7 ўйинда 719 дақиқа давомида тўп сурди. Доннарумма фақатгина Уэльс билан баҳснинг сўнгги дақиқаларида захирага олинган.

Бу борада иккинчи ўринда Жоржиньо қайд этилган. Яримҳимоячи 705 дақиқа давомида тўп сурган. Учинчи поғонадаги англиялик дарвозабон Жордан Пикфорд эса 690 дақиқа майдонда бўлган. 

Маълумот учун, «Милан»дан «ПСЖ»га ўтган дарвозабон Евро-2020да ўз дарвозасидан 4 марта тўп олиб чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар