Рамос: «ПСЖ» ЕЧЛда ғолиб бўлишга яқин. Футболчиларда ғалабага чанқоқликни пайқадим»
Якшанба, 11 Июль
2627

«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги мақсадлари ҳақида гапирди. 

«Аввало, ушбу клубдаги футболчиларнинг кучи ва ғалабага чанқоқлигини пайқадим. Улар аллақачон Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашган ва мусобақада ғолиб чиқишга яқин туришибди. Бу мени ўзига жалб қилди. 

Ғалабага ҳисса қўша олсам, жуда яхши бўлади. Мен учун Чемпионлар Лигасидаги бешинчи ва клубимиздаги биринчи ғалаба ҳақида ўйлаш — орзу», — дея Рамоснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар