Осиё Кубоги-U23 саралаш босқичига қуръа ташланди — Ўзбекистон Саудия Арабистони ва Кувайт билан бир гуруҳдан ўрин олди
Жума, 09 Июль
3400

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 2022 йилги Осиё Кубоги-U23нинг саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси Кувайт, Саудия Арабистони ва Бангладеш билан D гуруҳидан ўрин олди. Саралашда Тимур Кападзе бошқарувидаги ёшлар жамоаси иштирок этади. Лекин Ўзбекистон финал босқичи мезбони бўлгани боис саралашни ўртоқлик ўйинлари мақомида ўтказади ва жамоанинг натижалари инобатга олинмайди. 

А гуруҳи
Қатар (мезбон)
Шри-Ланка
Яман
Сурия

В гуруҳи
Тожикистон (мезбон)
Непал
Ливан
Эрон

С гуруҳи
Баҳрайн (мезбон)
Мальдив ороллари
Афғонистон
Ироқ

D гуруҳи
Кувайт (мезбон)
Саудия Арабистони
Ўзбекистон
Бангладеш

Е гуруҳи
БАА (мезбон)
Қирғизистон
Ҳиндистон
Уммон

F гуруҳи
Иордания (мезбон)
Туркманистон
Фаластин

G гуруҳи
Индонезия (мезбон)
Бруней
Хитой 
Австралия

H гуруҳи
Сингапур (мезбон)
Жанубий Корея
Филиппин
Шарқий Тимор

I гуруҳи
Хитой Тайпейи (мезбон)
Вьетнам
Ҳонконг
Мьянма

J гуруҳи
Мўғулистон (мезбон)
Таиланд
Малайзия
Лаос

K гуруҳи
Япония 
Камбоджа
КХДР

Саралаш баҳслари 23-31 октябрь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилади. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳ баҳсларига Кувайт мезбонлик қилади.

Изоҳ: К гуруҳи мезбони кейинроқ аниқланади

Теглар

Ўхшаш янгиликлар