«Женоа» украиналик ҳужумчи ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси трансфери масаласида музокарага киришди
Чоршанба, 07 Июль
10124

Киевнинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Владислав Супряга фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда италиялик инсайдер Никола Скира.

Манбанинг ёзишича, «Женоа» клуби 21 ёшли украиналик форвардни сотиб олмоқчи. Генуя клуби ушбу трансфер масаласида киевликлар билан музокарага киришган. Келишув қиймати 9 миллион еврони ташкил этиши баҳоланмоқда.

Шунингдек, манбанинг хабарига кўра «Женоа» «Манчестер Сити» вингери Филип Стевановични ижара асосида таклиф этиш устида ишламоқда. Сербиялик 18 ёшли вингер 2020 йилда «шаҳарликлар» аъзосига айланганди.

Маълумот учун, Супряга «Днепр» клуби тарбияланувчиси бўлиб 2018 йилдан буён «Динамо» шарафини ҳимоя қилмоқда. Киев жамоасининг чемпионлиги билан якунланган ўтган мавсумда ҳужумчи Украина Премьер-лигасида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, «Женоа» форварди Элдор Шомуродовга «Ювентус» ва «Интер» клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар