O'zbek Ўзбекча
Энрике: «Италия пенальтилар сериясини кутди»
Чоршанба, 07 Июль
2693

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Италия (1:1, пенальтилар серияси — 2:4) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Профессионал спортда барчамиз ғалаба қозониш ва мағлуб бўлишни ўрганишимиз керак. Шунинг учун Италияни табрикламоқчиман. Испанияга турнирнинг энг яхшилари қаторида қайтамиз.

Ажойиб чемпионат ўтказдик. Рақибдан устунлик қилиб, аммо пенальтилар сериясида ютқаздик. Испания 9 йилдан сўнг ўз даражасига қайтди. Италия пенальтини кутди. 

Энди деталларни таҳлил қилишимиз керак. Жаҳон чемпионати учун бизда ёши катта футболчилар ва ёшлар бор. Катта ҳажмдаги ишни қилган жамоамизни олқишлайлик. Испанияда кўпчилик бу жамоа билан фахрланади», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради AS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар