O'zbek Ўзбекча
Бускетс: «Ҳамма Италияни фаворит деганди, лекин улардан кучлироқ эканлигимизни кўрсатдик»
Чоршанба, 07 Июль
1678

Испания миллий жамоаси сардори Серхио Бускетс Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Италия (1:1, пенальтилар серияси — 2:4) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Аламли. Охиригача боришни хоҳлагандик, аммо бу — футбол. Жамоа ажойиб ўйнади, деярли барча бўлимларда рақибдан яхшироқ эдик. Шерикларим билан фахрланаман. Ҳамма Италияни фаворит деб билаётганди, аммо улардан кучлироқ эканлигимизни кўрсатдик. Бизда кўплаб ёш футболчилар бор. Улар ўзларига нисбатан ишонч ҳис қилишди. Жамоамиз яна қайтади. 

Ўйин биз хоҳлаган тарзда ўтди. Тўпни эгалладик, йўқотишимиз билан тезда қайтариб олдик. Лекин бу футбол. Шунчаки рақибни табриклашимиз керак», — дея Бускетснинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар