O'zbek Ўзбекча
Анчелотти собиқ шогирдини «Реал»га чақирди
Чоршанба, 07 Июль
15270

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид жамоасига собиқ шогирдларидан бирини кўришни истамоқда.

Goal’нинг ёзишича, Анчелотти «Эвертон»да италиялик мураббий қўл остида тўп сурган бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон билан боғланиб, футболчини «Реал»га ўтишни таклиф қилган. 

Манба хабарига кўра, «Реал» футболчи трансфери бўйича «Эвертон»га ҳозирча расман таклиф билан чиқмаган. 24 ёшли ҳужумчи ҳозирда Бразилия сафида Америка кубогида қатнашмоқда.

Маълумот учун, Ришарлисон ливерпулликлар сафига 2018 йилда қўшилиб, 119 ўйинда 42та голга муаллифлик қилган. Transfermarkt портали бразилиялик ҳужумчини 55 миллион еврога баҳолаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар