«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» яна Месси ва «Барса» ўртасидаги вазиятни кузатишни бошлади
Сешанба, 06 Июль
9025

«Барселона» билан шартномаси якунига етган Лионель Мессининг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Mundo Deportivo’нинг хабар беришича, аргентиналик ҳужумчини ўз сафида кўришни истаётган «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клублари Месси ва Каталония клуби ўртасидаги вазиятни яна кузатишни бошлаган. Қайд этилишича, икки клуб ҳам Месси ва «Барса» ўртасидаги музокара якунланмасидан вазиятга аралашмоқчи эмас. 

34 ёшли аргентиналик ўйинчи клубда қолишни истамоқда. Аммо клубдаги молиявий муаммолар сабабли Ла Лига «Барса»га янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали рухсат бергани йўқ. 

Mundo Deportivo’нинг клубдаги манбалари хабарига кўра, клуб Месси билан келишувга эришишга интилмоқда, аммо икки томон ҳам ҳалигача якуний қарорга келолгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Месси 1 июль куни эркин агентга айланган ва қарийб бир ҳафтадан буён клубсиз ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар