O'zbek Ўзбекча
Энрике: «Италия Испанияга ўхшайди. Улар энди ҳимояланишни ёқтиришмайди»
Сешанба, 06 Июль
3894

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Италияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Энрике: «Италия Испанияга ўхшайди. Улар энди ҳимояланишни ёқтиришмайди»«Индивидуал футболчилар жамоадан муҳимроқ деб ҳисобланса, жамоавий спортда катта ютуқларга эришиб бўлмайди. Биз миллий жамоадан кўра кўпроқ клубга ўхшаймиз. Буни Италияда ҳам кўряпман — ҳақиқий жамоа. 

Кўряпманки, футболчилар яримфиналга ҳақли равишда етиб келганликларидан жуда хурсанд ва ўзларига ишонишади. Жуда қийин вазифа. Миллий жамоада ўйнаганимда, 1992 йилги Олимпиададан ташқари ҳеч қачон яримфиналга чиқмаганман. Шу сабабли ўйинчилар бундан завқланишларига ишонаман.

Сўнгги машғулотни юқори юкламаларсиз ўтказдик. Барча йигитлар ажойиб ҳолатда.

Италия Испанияга ўхшайди. Улар энди ҳимояланишни ёқтиришмайди. Уларда тўп билан муомала қиладиган ажойиб футболчилар бор.

Асосий кураш тўпни эгаллаш учун бўлади. Ўйлашимча, иккала жамоа бир вақтнинг ўзида устунлик қила олмайди. Шунинг учун бу жиҳатдан ким етакчи бўлиши қизиқ.

Италия — биз каби ҳам ҳужум қиладиган, ҳам ҳимояланадиган жамоа. Шунингдек, юқори босим ўтказади. Аввал бундай Италияни тасаввур қилиш керак эди. Иккала жамоада ҳам имконият бўлади.

Ғалаба қозонсак, ажойиб бўларди. Аммо буни Италия ҳақли равишда амалга оширса, финалда уларга мухлислик қиламан», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар