O'zbek Ўзбекча
Темиров яна гол урди, Секейранинг тактикаси иш бермади. «Пахтакор» дербини қийинчиликсиз ютган ўйиндан фоторепортаж
Душанба, 05 Июль
4309

Суперлиганинг 12-турида «Пахтакор» Тошкент дербисида «Локомотив» устидан ғалаба қозонди. Дербида гол уришни яхши кўрадиган Драган Черан ҳисобни очган бўлса, Шерзод Темиров қаторасига учинчи ўйинда тўп киритиб фарқни иккитага етказди. Қўшиб берилган дақиқаларда Азиз Омонов ҳисобни қисқартирди. 

«Локомотив» бош мураббийи Микаэль Секейранинг танлаган 5-4-1 тактикаси иш бермади. Устига-устак жамоа соф марказий ҳужумчисиз ўйнади: Темурхўжа Абдуҳолиқов баҳсни ўтказиб юборган бўлса, Марат Бикмаев захирада қолдирилди. Шу сабабли «темирйўлчилар»нинг ҳужумлари охирига етмади. «Пахтакор» эса ҳисобни очиб олгандан сўнг рақибга деярли имконият бермади, Питер Хюистра захирадан Аброр Исмоиловни майдонга тушириш орқали майдон марказини ҳам тўлиғича қўлга олди.

«Пахтакор» очколарини 32тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. 15 очкога эга «Локомотив» 8-поғонада қолди.

Қуйида дербига мос руҳда ўтмаган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Муҳиддин Нидо олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар