«Реал» клуби мавсум олдидан «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Донни ван де Бекни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Daily Star’нинг ёзишича, Мадрид клуби молиявий муаммолар сабабли таркибини асосан ижара асосида ёки футболчиларни ўзаро алмашган ҳолда кучайтирмоқчи. Клуб ўтган мавсум нидерландиялик футболчи учун трансфер курашига қўшилган, аммо «Аякс» Доннини Англия клубига трансфер қилганига қарамай, «Реал» ван де Бекни ижара асосида таклиф этмоқчи. Клуб футболчининг маошидан ташқари Манчестер жамоасига йиллик 2 миллион евро ижара пули тўлашга рози. Клуб бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам ушбу яримҳимоячини қўл остида кўрмоқчи.
24 ёшли Донни ван де Бек АПЛ якунланган мавсумида «МЮ» сафида жами 511 дақиқа тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, «Юнайтед» яримҳимоячи трансфери учун Амстердам клубига 39 миллион евро тўлаганди.