«Интер» «Манчестер Сити» футболчисига таклиф тайёрламоқда
Душанба, 05 Июль
4326

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамен Менди фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport.

Манбанинг ёзишича, 26 ёшли франциялик футболчини Миланнинг «Интер» клуби ўз сафида кўрмоқчи. Бош мураббий Симоне Индзаги чап қанот ҳимоясини айнан Менди билан кучайтиришни истамоқда. Миланликлар раҳбарияти «Сити» футболчиси учун 20 миллион евро сарфлашга тайёр, бу борада таклиф тайёрланмоқда. Мендининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар белгиланган.

Маълумот учун, Бенжамен АПЛ якунланган мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва битта ассистни амалга оширган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар