Осиё Кубоги-U23 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими Тошкентга кўчирилди
Якшанба, 04 Июль
6286

9 июль куни Тошкентда Осиё Кубоги U23 саралаш босқичига қуръа ташланади, деб хабар беради Tribuna.uz манбаси.

Аслида қуръа Малайзияда бўлиши керак эди. Аммо Малайзиядаги локдаун ва ОФК ходимларининг бир қанча аъзоси ОЧЛ ўйинлари туфайли Тошкентда эканлиги учун шундай қарорга келинди.

Саралаш босқичи 2021 йил октябрь ойида, финал босқичи 2022 йили Тошкентда ўтказилади. Ўзбекистон мезбон сифатида финал босқичига тўғридан тўғри йўлланма олган бўлса ҳам, саралаш босқичида ўртоқлик ўйинлари мақомида қатнашишга розилик олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар