Дания сардори: «Эриксен билан боғлиқ ҳолат бизга жиддий таъсир қилди»
Якшанба, 04 Июль
3211

Дания миллий жамоаси сардори Симон Кьер Чехия устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу биз учун ўта масъулиятли ўйин эди. Албатта, бу Кристианни янада хурсанд қилади. Эриксен билан бўлган воқеа бизга қаттиқ таъсир қилди. Барчамиз унинг далдасини ҳис қилиб турибмиз. Ортимизда бизни қўллаб турган жамоадошимиз борлигини билиб, унинг учун ҳам ўйнамоқдамиз. 

Олдимизда қизиқарли ва ўта қийин ўйин кутиб турибди. Турнир аввалида «Уэмбли»га боришни мақсад қилгандик ва мана энг кичик мақсадимизга эришдик. Лекин бу ҳаммасига эришдик дегани эмас. Энди олдимизда янги вазифа - финалга чиқиш синови кутиб турибди. 

Ҳозир биздан талаб қилинадиган нарса дам олиш ва тақдим этилган кунлардан фойдаланиб, ўта муҳим беллашувга тайёрланиш», - дейди 32 ёшли футболчи. 

Маълумот ўрнида, Дания яримфиналда Англияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 7 июль, соат 23:59да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар