O'zbek Ўзбекча
«Барселона» икки футболчиси билан хайрлашмоқчи
Якшанба, 04 Июль
15664

Каталониянинг «Mundo Deportivo» нашри «Барселона» клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчилар Самуэль Умтити ва Миралем Пьянич билан хайрлашмоқчи экани ҳақида маълумот бермоқда. Хабарда таъкидланишича, клуб аллақачон футболчиларга ўзларига янги жамоа ахтаришлари мумкинлигини маълум қилган. 

«Кўк-анорранглилар»нинг янгиланган раҳбарияти жамоадаги кераксиз футболчиларни сотиш ва уларнинг маошларига пул сарфлашдан қутилишни мақсад қилган. Лионель Месси билан янги шартнома тузиш ва аргентиналик юлдузнинг молиявий талабларини бажариш учун клуб шу йўлдан боришни тўғри деб биляпти. 

Пьяничга айни пайтда «Ювентус» ва «Интер» даъвогар бўлиб турибди. Умтитининг хизматларига эса собиқ клуби «Лион» ва «Марсель» қизиқиш билдиряпти. 

Аввалроқ, «Барселона» Жан-Клер Тодибо, Конрад де ла Фуэнте ва Матеус Фернандес билан хайрлашганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар