Луис Энрике: «Бу фаолиятимдаги энг хотиржам пенальтилар сериясидан бири эди»
Шанба, 03 Июль
3189

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Швейцарияга (1:1, пенальтилар серияси — 3:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Бу фаолиятимдаги энг хотиржам пенальтилар сериясидан бири бўлди. Керакли даражада тайёрлангандик, машғулотларда ҳаммасини ишлаб чиққандик. 

Турнирни ютиши мумкин бўлган 7-8 жамоа қаторига киришимизни айтган эдим. Энди кучли тўртликдамиз», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар