Тони Кроос Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Жума, 02 Июль
2401

«Реал» клуби яримҳимоячиси Тони Кроос Германия миллий жамоасидаги фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда футболчи «твиттер»даги расмий саҳифасида маълум қилган.

«Германия сафида 106та ўйин ўтказдим. Навбатдагиси эса бўлмайди. Ўйинларим сони якунда 109тага етиб, коллекцияларим қаторига Европа чемпионлиги ҳам қўшилишини жуда истагандим, бунинг учун боримни беришга тайёр эдим. 

Миллий жамоани тарк этиш борасидаги қарорни анча олдин қабул қилгандим. ЖЧ-2022га бормаслигимни анча аввал англаганман. Кейинги фаолиятимни тўлиқ «Реал»даги ўйинларимга қаратмоқчиман. Қолаверса, оила бошлиғи сифатида рафиқам ва уч нафар фарзандим ёнида бўлмоқчиман. 

Миллий жамоа либосини узоқ вақт давомида кийиш мен учун катта шараф эди. Барча мухлисларга қўллаб-қувватлаш учун, танқидчиларга эса мотивация учун катта раҳмат. 

Йоаҳим Лёвдан ҳам миннатдорман. У мени миллий жамоа ўйинчиси ва жаҳон чемпиони қилди. У менга ишонди. Биз у билан узоқ вақт давомида муваффақиятли тарих ёздик», - дея ёзади Кросс хайрлашув мактубида.
 
2010 йилдан буён Германия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Тони Кроос ҳозирга қадар «немис машинаси» сафида 106 ўйинда майдонга тушиб, 17та голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Германия Евро-2020 нимчоракфинал баҳсида Англиядан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнирни эрта тарк этди. 

Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Йоаҳим Лёв Евро-2020дан кейин Германия миллий жамоасидан кетишини эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар