Петкович: «Мен учун доим кейинги қадам — энг асосийси. Яримфиналга чиқмоқчимиз»
Жума, 02 Июль
1289

Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи Владимир Петкович Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Кейинги босқичга ўтиш учун оч бўлишимиз керак. Мен учун ҳар доим кейинги қадам энг асосийси ҳисобланади. 

Фаворитлардан бири Испанияга қарши ўйнашимиз керак бўлса ҳам, кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Албатта, ҳис-туйғулар, қониқиш ҳисси керак, аммо ҳозирча буларнинг барчасини бир четга суриб қўйиш муҳимдир. Барчасини майдонда намойиш этиш керак. Ишонаманки, шундай бўлади.

Бизга Жака етишмаслиги мумкин, аммо Испания билан ўйинда барча футболчилар одатдагидан кўпроқ куч сарфлашларини хоҳлайман. Нафақат сардорнинг ўрнини билинтирмаслик, балки Испанияни мағлуб этиш учун ҳам. Яримфиналга чиқишни истаймиз», — дея Петковичнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар