Энрике: «Еврода Испаниядан кучлироқ жамоани кўрмаяпман»
Жума, 02 Июль
2819

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ҳақиқат шуки, Швейцария чоракфиналда. Қолгани аҳамиятсиз. Бир-биримизни Миллатлар Лигасидаги ўйинлар орқали жуда яхши таниймиз. 

Оғир ўйин кутмоқда. Рақиб яхши ҳимояланади ва ҳужум қилади. 

Еврода Испаниядан кучлироқ жамоа? Бундай жамоани кўрмадим.

Ҳимоямизни танқид қилишмоқда. Аммо биз ушбу мусобақадаги энг яхши ҳимояга эга жамоалардан биримиз. Бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас. Статистикани ўрганинг. Тўғри, Хорватия билан ўйинда индивидуал хатолар бўлди. Бу борада ишладик», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар