Суперлигада июнь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарлар маълум қилинди
Чоршанба, 30 Июн
800

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. 

Ортда қолган июнь ойида Суперлигада 2та тур баҳслари ва бир қатор қолдирилгаи учрашувлар бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Июнь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Питер Хюистра (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият
Миржалол Қосимов (ОКМК) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият
Ҳамиджон Актамов (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг

Июнь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:
Александр Касьян (ОКМК) – 3 ўйин, 3 гол
Ҳусаин Норчаев (“Насаф”) – 3 ўйин, 3 гол
Милан Митрович (“Сўғдиёна”) – 2 ўйин, 2 қуруқ ўйин
Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 3 гол
Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”) – 2 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Июнь ойининг энг чиройли голига номзодлар:
Шоҳмалик Комилов (“Металлург” – “Насаф” учрашувида)
Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум” – “Сурхон”)
Санжар Шоаҳмедов (“Андижон” – ОКМК)
Дониёр Абдуманнопов (“Андижон” – ОКМК).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар