Манба: Крооc Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
Чоршанба, 30 Июн
3360

«Реал» клуби яримҳимоячиси Тони Кроос Германия миллий жамоасидаги фаолиятига якун ясади, дея хабар бермоқда Bild.

Манбанинг ёзишича, 31 ёшли яримҳимоячи тез орада бу ҳақда расман эълон қилиши кутилмоқда. Футболчи бу борада якуний қарорга келган.

2010 йилдан буён Германия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Тони Кроос ҳозирга қадар «немис машинаси» сафида 106 ўйинда майдонга тушиб, 17та голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Германия Евро-2020 нимчоракфинал баҳсида Англиядан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнирни эрта тарк этди. 

Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Йоаҳим Лёв Евро-2020дан кейин Германия миллий жамоасидан кетишини эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар