Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Педри Евро-2020 1/8 финали доирасидаги Хорватияга (5:3) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.
Opta'нинг маълумотига кўра, «Барселона» аъзоси Евролар плей-оффида бошланғич таркибда ўйнаган энг ёш футболчига айланиб олди — 18 ёш 215 кун.
Педри бу кўрсаткич борасида 18 ёш 244 кунлигида плей-оффда ҳаракат қилган Уэйн Рунининг (Евро-2004) рекордини янгилади.