O'zbek Ўзбекча
«МЮ» Санчо трансферини амалга оширса, «Манчестер Сити» 10 миллион фунтга эга бўлади
Сешанба, 29 Июн
3419

«Боруссия» яримҳимоячиси Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин, дея хабар бермоқда Telegraf.

Манбанинг ёзишича, томонлар ушбу ҳафтада келишувга эришиши кутилмоқда. Санчонинг трансфери «МЮ»га 77,4 миллион фунт, яъни 90 миллион еврога тушади. 

Қайд этилишича, Санчонинг «МЮ»даги ҳафталик маоши 250 минг фунт стерлингни ташкил қилади. Футболчининг янги клуби сафидаги тиббий кўрикдан ўтиши Англия миллий жамоасининг Евро-2020даги иштироки якунланганидан кейин ўтказилади. 

Санчонинг трансферидан унинг собиқ клуби «Манчестер Сити» ҳам ўз улушига эга бўлади. 2017 йилда «Сити»дан Дортмунд клубига ўтган футболчининг шартномасида Жейдоннинг кейинги трансферидан 15 фоизи «шаҳарликлар»га тегишли бўлиши кўрсатилган. 4 йил аввал «Боруссия»га 8 миллион фунтга трансфер қилинган ўйинчи бу трансфер орқали «Сити»га яна 10 миллион фунт келтиради.

Аввалроқ, «Боруссия» «МЮ»дан 21 ёшли футболчи учун 95 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар