O'zbek Ўзбекча
Луис Энрике: «3:1дан кейин ҳаммаси тугади, деб ўйлаб хато қилдик»
Сешанба, 29 Июн
1707

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 1/8 финалидан ўрин олган Хорватияга (5:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Эпик ўйин. Яхши вазиятлар ҳам, ёмони ҳам бор эди. Аммо футбол — хатоларга бой спорт тури.

Унаи Симон барчамизга сабоқ берди. Хато муҳим эмас, муҳими — унга бўлган муносабатингиз. Унинг жамоадошлари ҳам сабоқ олишди. 

Муваффақиятни ошириб кўрсатмаймиз. 3:1дан кейин ҳаммаси тугади, деб ўйлаб хато қилдик», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар