Линекер: «Нуну Эшпириту — «Тоттенҳэм» таклифини рад этган 483-мураббий»
Сешанба, 29 Июн
2661

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер «Тоттенҳэм» бош мураббий топа олмаётганига ўз муносабатини билдирди. 

Лондон клуби ушбу ёзги трансферлар ойнасида ҳозиргача Антонио Конте, Паулу Фонсека, Женнаро Гаттузо ва Нуну Эшпириту Санту билан келиша олмади. 

«Нуну Эшпириту «Тоттенҳэм» таклифини рад этган 483-мураббий бўлди. Ҳозирда мен билан бирга ишлаётган (ВВС'да) Юрген Клинсманн — «шпорлар» учун мукаммал вариант. У — харизматик, билимдон, тажрибали, жамоанинг собиқ футболчиси ва мухлисларнинг ёқимтойи», — деб ёзади Линекер «твиттер»даги саҳифасида. 

Клинсманн мураббийлик фаолиятида Германия ва АҚШ миллий жамоалари, «Бавария» ва «Ҳерта» клубларида ишлаган. Футболчи сифатида эса 1994-1995 йиллар ва 1998 йилда «Тоттенҳэм»да ҳаракат қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар