Суперлига. «Насаф» Яйпанда «Қўқон-1912»ни мағлуб этиб, 5 ўрин юқорилади
Душанба, 28 Июн
3802

Суперлига 11-турининг сўнгги ўйини Яйпанда «Қўқон-1912» ҳамда «Насаф» ўртасида кечди.

Учрашувнинг 32-сониясидаёқ Ойбек Бозоровнинг чиройли узатмасини Ҳусайн Норчаев ажойиб зарба билан якунлади – 0:1.

38-дақиқага келиб меҳмонлар ўйиндаги иккинчи голини уришди. Белгиланган 11 метрлик нуқтани Марко Станоевич аниқ амалга оширди – 0:2.

Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида Норбеков ҳисобни тенглаштириб, дарвозабон Умиджон Эргашев билан тўқнашиб кетди. Тўқнашувда ҳушини йўқотган «Насаф» посбони шифохонага олиб кетилди.

Натижада, «Насаф» 17 очко билан 9-ўриндан 4-ўринга кўтарилган бўлса, «Қўқон-1912» 15 очко билан 8-ўринда қолди.

Суперлига, 11-тур
28 июнь (душанба)
«Қўқон-1912» – «Насаф» - 1:2
Ҳакам
: Зокир Қодиров (Навоий)
Голлар: Шохназар Норбеков 75 - Ҳусайн Норчаев 1, Марко Станоевич 38 пенальти.
«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 8. Фарҳод Бекмуродов, 10. Шохназар Норбеков, 13. Сардорбек Азимов (7.Асад Собиржонов, 32), 14. Аваз Маматхўжаев (91. Якуба Бамба, 46), 20. Иқбол Маликжонов (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 46), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович (5.Славко Лукич, 46), 70. Мурод Холмуҳаммедов.
«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев (Абдувоҳид Неъматов, 78), 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Суҳроб Нуруллоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 50.Шохмалик Комилов, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар