O'zbek Ўзбекча
Про-Лига. Самарқандда «йил ўйини»: Рўзимбой Аҳмедов 3 та, «Динамо» 4 та гол урди. «Бонус»ига чироқ ўчиб қолди
Душанба, 28 Июн
2636

Про-Лига 11-турининг қизиқарли ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилди. Бу мавсумдаги энг қизиқарли ўйинлардан бири бўлди. Бир учрашувда шунчалик кўп воқеалар бўлдики, мухлислар уни анча вақтгача унутмаса керак.

«Динамо» ҳамда «Хоразм» жамоалари ўртасидаги Самарқандда ўтадиган ўйинларда доим қизиқарли воқеалар бўлади. 2 йил аввал бу жамоалар учрашувига ҳакам томонидан 15 дақиқа қўшилган, хоразмликлар ўйинни 9 киши бўлиб якунлаган, дарвозага футболчи турган ва «Динамо» ғалаба голини 90+14-дақиқада урганди.

Бу гал ўйинга бунақа кўп вақт қўшилмади, лекин чироқ ўчиб қолди. «Динамо» стадиони уланган линиядаги нимстанция портлаб кетиб, прожекторлар ўчиб қолди. 20 дақиқача стадионда қизиқ ҳолат кузатилди. Қоронғуда жамоалар биттадан гол ҳам уришди. Афтидан «Динамо»нинг линиясини ўзгартиришди ва электр муаммоси кутилганидан тезроқ бартараф этилди. Агар бир соат ичида муаммо бартараф этилмаганда, мезбон жамоага техник мағлубият ёзиларди.

Чироқ ўчгунга қадар «Хоразм» Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳет-триги эвазига 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ чироқ ёнгач, «Динамо» учта гол уриб ғалабани илиб кетди. Ўйинда ҳар икки жамоа ҳам ўзига хос камбэк қилганини эътироф этиш керак. Ҳал қилувчи қайтишни эса «Динамо» амалга оширди. Шу тариқа «Динамо» биринчи даврадаги мағлубиятга жавоб берди.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қуйидаги қизиқарли баҳсдан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар