Илҳом Ҳамроев: «Жаҳон чемпионатигача максимал формага кириб оламиз»
Душанба, 28 Июн
495

Венесуэлага (3:2) қарши ўртоқлик баҳсида ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилган Ўзбекистон миллий жамоаси футзалчиси Илҳом Ҳамроев ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Мухлисларга яхши кайфият улашдик, деган умиддаман.

Иккинчи бўлимда позициямизни ўзгартирдик. Биринчи бўлимдаги хатоларни такрорламадик. Ўйинни назорат қилишга уриндик. 

Венесуэла ҳақида илиқ фикрдаман. Шаклланган, кучли жамоа экан. Ҳужумчилари юқори савиядалига кўриниб турибди. 

Ўз устимизда ишлашда давом этамиз ва жаҳон чемпионатига максимал формада етиб борамиз», — дея Ҳамроевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар