Даврон Чориев: «Мухлисларбоп ўйин бўлди»
Душанба, 28 Июн
1592

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси аъзоси Даврон Чориев Венесуэлага (3:2) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Чориев ушбу баҳсда дублга эришиб, иродали ғалабага ҳисса қўшди. 

«Мухлисларбоп ўйин бўлди. Ўтказиб юборилган голлардан кейин ўзимизга келиб олишимиз қийин бўлди. Биринчи бўлимдаги хатолардан хулоса чиқариб, мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда иродали ғалабага эришишга муваффақ бўлдик.

Биринчи бўлимда келишмовчиликлар бўлганига сабаб, одатда бирга ўйнайдиган 4талик эмас, бошқа таркиб туширилди. Шунинг ҳисобига бироз тушунмовчиликлар бўлди, деб ўйлайман», — дейди Чориев Tribuna.uz мухбирига берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар