O'zbek Ўзбекча
Акбар Усмонов: «Миллий жамоа шаъни юқори босим юклайди»
Душанба, 28 Июн
896

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов Венесуэлага (3:2) қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Асабий ўйин бўлди. 0:2 ҳисобида ортда бориб, якунда камбэк уюштирдик. Худога шукрки, ҳисоб бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. 

Клубдан фарқли равишда миллий жамоада кўп гол ура олмаслигим? Бу ерда темп юқори даражада бўлади. Бу аслида баҳона бўлмаслиги керак. Асосий сабаблардан бири — босим. Миллий жамоа шаъни юқори босим юклайди», — дейди Усмонов Tribuna.uz мухбирига берган интерьвюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар