Кунде Бензема ва Мбаппега қайси жамоага ўтмоқчилигини айтди
Якшанба, 27 Июн
13995

«Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин. 

Франциялик 22 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишга даъвогар клубга ўтмоқчи ва Мадрид жамоасини идеал вариант сифатида кўрмоқда. 

Кунде миллий жамоадаги шериклари Карим Бензема ва Килиан Мбаппега «Реал»да ўйнашни хоҳлаётганини айтди. 

Ўз навбатида «қироллик клуби» узоқ вақтдан бери ҳимоячини кузатиб келади.

Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 34та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар