Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Иван Перишич коронавирусга чалинди.
«Интер»нинг 32 ёшли футболчиси 10 кунга изоляцига олинди. Энди у эртага, 28 июнь куни 1/8 финал доирасидаги Испания билан ўйинни ўтказиб юборади.
Перишич турнирда 3та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.