Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Евро-2020 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«15 ёшимдан бери шундай даражада ўйнашни орзу қиламан. Бу — энг ёқимли ҳолат. Хорватия миллий жамоасида Модрич, Брозович ва Ковачич кўплаб моҳир футболчилар бор. Жуда кўп кураш бўлади. Ҳаммамиз майдонда бор кучимизни ташлаймиз.
Менимча, биз Франция ва Германиядан кучсиз эмасмиз. Яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Аммо бошқалардан яхшироқ ёки ёмонроқ эканлигимизни ўйлашнинг фойдаси йўқ. Кучимиз жамоада», — дея Моратанинг сўзларини келтиради COPE.