O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон 3 марта ҳисобда олдинда борди, Венесуэла камбэк қилди. ЖЧ иштирокчилари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан фоторепортаж
Жума, 25 Июн
1652

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. 

Беллашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Ўзбекистон ўйин давомида 3 марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, Венесуэла эса доим ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Вакилларимиздан Акбар Усмонов чиройли голи билан ҳисобни очган бўлса, Дилшод Раҳматов дублга эришди ва голларини Криштиану Роналду услубида нишонлади. 

Икки бўлим бир-биридан фарқ қилди. Биринчи бўлимда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумор ва очик ўйин кўрсатган бўлса, иккинчи бўлим эҳтиёткорлик ва Рустам Умаровнинг сейвлари билан ёдда қолди. 

Жамоалар 27 июнь куни иккинчи назорат баҳсини ўтказишади.

Tribuna.uz мухбири ўйинни аренадан туриб кузатди ва қуйида жанговар баҳсдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Муҳиддин Қурбонов олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар