«Манчестер Сити» АПЛда трансфер рекордини янгилашга яқин
Жума, 25 Июн
6640

«Астон Вилла» яримҳимоячиси Жек Грилиш тез орада «Манчестер Сити» футболчисига айланади, дея хабар бермоқда ESPN.

Манбанинг ёзишича, Манчестер ва Бирмингем клуби раҳбарияти футболчининг трансфери масаласида деярли келишувга эришишди. Англиялик 25 ёшли футболчи 100 миллион фунт стерлинг эвазига «Манчестер Сити» сафига ўтиши кутилмоқда. 

TalkSport’нинг тасдиқлашича, Грилиш трансфери амалда ҳал бўлиб улгурган. Трансфер ҳақида Евро-2020 баҳсларидан кейин эълон қилиниши мумкин.

Ушбу трансфер расман амалга ошса, бу АПЛдаги рекорд трансферга айланади. Ҳозирга қадар Премьер-лигадаги энг қимматбаҳо трансфер «МЮ»га тегишли – Погбанинг «Ювентус»дан ортга қайтиши 89 миллион фунт стерлингга тушганди. 

Маълумот учун, Грилиш АПЛ якунланган мавсумида 26 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар