«Уфа» Остон Ўрунов трансфери бўйича фикридан қайтди 
Пайшанба, 24 Июн
9108

«Уфа» клуби ҳуқуқий жиҳатдан «Спартак»га тегишли бўлган Остон Ўруновни сотиб олмайди, дея хабар бермоқда уфаликлар бош директори Шамиль Газизов.

«Остон Ўрунов бўйича музокаралардан чиқдик. Тўлов муддати бўйича келишувга эриша олмадик. Уни навбатдаги маротаба ижарага олишга уринмоқчи эмасмиз», - дейди Газизов.

Аввалроқ, «Спартак» клуби вакили Антон Фетисов «Уфа» 1 миллион евро трансфер пулини учга бўлиб бермоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячи 2020 йилнинг август ойида Газизов «Спартак» директорига айлангач, уфаликлар сафидан Москва жамоасига ўтганди. Ўруновнинг трансфери пойтахтликларга 1,5 миллион еврога тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Остон ўтган мавсум «Спартак» сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган, аммо февраль ойида ижара асосида «Уфа»га қайтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар