Питер Хюистра — «Андижон» билан баҳс, Черандаги муаммо, маошларнинг очиқланиши, Арвеладзенинг Ўзбекистонга қайтиш эҳтимоли ҳақида
Пайшанба, 24 Июн
10276

«Пахтакор» бош мураббийи Питер Хюистра Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган «Андижон»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўйинни шиддат билан бошладик ва гол урдик. Аммо кейин пасайиш рўй берди. Танаффусдан кейин футболчиларни алмаштириш орқали ўйинни яхшиламоқчи эдик, аммо фойда бермади. Ўз ўрнида «Андижон» ҳам жиддий қаршилик кўрсатганини, охиригача курашганини таъкидлаш керак. Яхши ўйин бўлмади, аммо ОКМК каби асосий рақибимиз мағлуб бўлган турда муҳим 3 очкони қўлга киритдик.

Ҳожиакбар Алижонов? У сўнгги пайтларда, хусусан, миллий жамоада кўп ўйин ўтказди. Ўзбекистон Саудияга ютқазган баҳсда энг кўп меҳнат қилган ва энг яхши ўйнаган футболчи бўлди. Келиб, «Сўғдиёна»га қарши ўйнади. Шу сабабли унда жисмоний томондан толиқиш сезилди ва иккинчи бўлимда унинг ўрнига Иброҳимхалил Йўлдошевни туширдик.

Пўлатхўжа Холдорхонов? У энди 17 ёшда. Ёшлар жамоасида ўйнаб, голлар урмоқда. Бугунги ўйинга Шерзод Темиров варианти бор эди. Беллашувдан аввал Шерзод гол уришни жуда ҳам хоҳлаётганини айтганди. У мақсадига эришди ва голни Роналду услубида нишонлади.

Етакчилар ёмон ўйнашди, деб ўйламайман. Анзур ва Егор ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Черанда ошқозони билан боғлиқ муаамо борлиги боис камроқ куч билан ҳаракат қилди. 

Футболчилар маошининг очиқланиши? Ўзбекистонда бундан кўра муҳимроқ муаммолар бор. Масалан, футбол академиялари, 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар футболчига эътибор. 

Футболчилар бу маошга етиб боргунча узоқ йил меҳнат қилишган. Улар — Ўзбекистондаги энг яхши ўйинчилар. Тўғри, ёшларимиз камроқ ойлик олишади. Лекин улар ҳам юқори маошга чиқиш учун ҳаракат қилиб, ўзларини кўрсатишга уринишади.

Азиз Турғунбоев билан ҳеч қандай муаамо йўқ. Нафақат унинг, балки бошқа футболчиларнинг ҳам жисмоний ҳолати қониқарли эмасди. Эҳтимол, шундай қийин ўйинлардаги ғалаба фойдалидир.

Арвеладзе Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни эшитмадим. Агар шундай бўлиб қолган тақдирда ҳам, бу — яхши танлов. Аммо билишимча, Шота Европа клубларида ишламоқчи», — дея Хюистранинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар