Лёв: «Асаби таранглар кўра олмайдиган ўйин бўлди»
Пайшанба, 24 Июн
2872

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Евро-2020 3-туридан ўрин олган Венгрияга (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Жуда яхши жанговарлик руҳини намойиш этдик — хатолар қилдик, лекин охиригача курашдик. Жанговар руҳ жуда яхши эди. Асаби таранглар кўролмайдиган ўйин бўлди. 

Венгрия Францияга қарши қандай кураш олиб борганини кўргандик — улар имкон қадар югуришади. Муҳим гуруҳдан чиқиш мақсадимизга эришдик», — дея Лёвнинг сўзларини келтиради Fussball news.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар