O'zbek Ўзбекча
Дердийўқ йўқ, Темиров бор. «Миллиардерлар» паузадан кейин яна ғалаба қозонишни бошлади (репортаж)
Пайшанба, 24 Июн
4386

Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинлари сабаб Суперлигада каттагина муддат танаффус юзага келганди. Бу вақтда майдонда ҳеч нима бўлмади, аммо унинг ташқарисида кўп нарса бўлиб кетди. Футбол тарихида илк марта клуб ўз футболчиларининг маошини ошкор қилди (ишонаверинг, бу ишни «Пахтакор»гача ҳеч ким қилмаган), клублар давлат ихтиёрига ўтиб кетди, футболга боқиманда соҳага бўлгани каби қараш яна бир неча йил олдинги каби кўриниш олди.

Мана шу жиҳатлар, шунингдек, миллий жамоанинг муваффақиятсизлиги майдондаги ўйинларда ҳам ўз аксини топди. Ўйинлар бироз зерикарли бошланди. Паузадан кейинги иккинчи турга келиб эса жонланиш кузатилди. Сенсациялар бўлди, чиройли голлар урилди. Чемпионат етакчиси «Пахтакор» бу турда «Андижон»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ёрқин Назаров бошқарувидаги барча жамоалар курашувчан ва ақлли ўйин кўрсатади. «Андижон» ҳам «Пахтакор»ни яхшигина қийнади.

Буни қарангки, «Пахтакор» таркибида 1,3 миллион евро маош оладиган Эрен Дердийўқдан бошқа футболчилар ҳам гол уришни биларкан. Бу, албатта, ҳазил. Швейцариялик ҳужумчининг маоши ҳали яна кўп марта эсланади. Хуллас, эълон қилинган маълумотларга кўра жамоанинг энг кам маош олувчи футболчиларидан бири Шерзод Темиров шу куни Фаррух Сайфиевнинг супер узатмасини голга айлантирди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Бу вазиятда Абрамов «чап қанот қироли» Фаррух Сайфиевни Саудияга олиб бормай хато қилганига яна бир бор амин бўлдик. Шу тариқа собиқ «Насаф»чи яна бир собиқ «Насаф»чи Шерзод Темировнинг «Пахтакор» сафидаги биринчи голига ассистентлик қилди. Шерзод голни Роналду услубида нишонлади.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қуйида «Пахтакор» — «Андижон» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Муҳиддин Қурбонов олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар