Бензема Зиданнинг рекордини янгилади
Пайшанба, 24 Июн
5381

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Евро-2020 3-туридан ўрин олган Португалияга (2:2) қарши баҳсда дублга эришди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, «Реал» ҳужумчиси «учранглилар» сафида ЖЧ ва Евроларда бир ўйинда биттадан кўп гол урган энг ёши катта футболчига айланди — 33 ёш 186 кун.

Бензема бу кўрсаткич борасида Евро-2004да Англияга (2:1) қарши баҳсда 31 ёш 356 кунлигида дубль қайд этган Зинедин Зиданнинг рекордини янгилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар