O'zbek Ўзбекча
Венесуэла бош мураббийи: «Ўзбекистоннинг таклифини ўйлаб ҳам ўтирмадик. Бу жамоа ЖЧда яхши таассурот қолдирган»
Чоршанба, 23 Июн
15048

24 ва 27 июнь кунлари Тошкентда футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Венесэулага қарши икки ўртоқлик ўйинини ўтказади. 

Бугун, 23 июнь куни ЎФА мажлислар залида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар устози Фредди Гонсалес қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

«Барчага хайрли кун. ЎФАга таклиф учун раҳмат. Эртага қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз.

Ўзбекистон миллий жамоасини жуда яхши ўрганиб чиқдик. Айниқса, Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинларини таҳлил қилдик. Баҳодир Аҳмедов Хосе Мария Мендезнинг ишини муносиб давом эттираётгани кўриниб турибди. Таркибдаги ўзгаришларга қарамай, услуб сақланиб қолган. Жамоа ёрқин ўйин кўрсатади. Ўйинчилар индивидуал жиҳатдан кучли, айниқса, дарвозабон Рустам Умаровни алоҳида таъкидлаш керак.

Бу — Венесуэла учун Жанубий Америка қитъасидан ташқаридаги биринчи ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон таклифини қабул қилганимизга сабаб, бу жамоа Колумбиядаги жаҳон чемпионатида менда яхши таассурот қолдирган. Ўйинларни аренадан туриб кузатгандим. Ҳатто мезбон жамоа мағлубиятга учратилишига бир баҳя қолганди. Шу боис таклифни ўйлаб ҳам ўтирганимиз йўқ», — дея Венесуэла бош мураббийининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Суратлар муаллифи — Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар