O'zbek Ўзбекча
Украина 3-ўрин билан 1/8 финалга чиқди. Шевченко шогирдларининг плей-оффдаги рақиби маълум
Чоршанба, 23 Июн
18595

Андрей Шевченко бошқарувидаги Украина миллий жамоаси Евро-2020 1/8 финал босқичига йўлланма олди.

«Е» гуруҳида Испания Словакияни (5:0), Швеция Польшани (3:2) мағлуб этгач, «С» гуруҳидаги Украина 3-ўрин билан нимчоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. 

«F» гуруҳидаги ўйинлардан қатъи назар, украинлар 3-ўриндаги жамоалар рейтингида 4-ўриндан пастга тушмаслиги ойдинлашди.

Маълумот учун, Украина ўтган 3 ўйинда Нидерландия (2:3) ва Австрияга (0:1) мағлуб бўлиб, Шимолий Македония устидан ғалабага (2:1) эришганди.

Андрей Шевченко бошқарувидаги жамоа 1/8 финалда Швеция жамоасига қарши саф тортади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар